Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Ахадхон Исоқжонов «Ўзэнергоинспекция» раҳбари бўлди

Дата публикации: 27-07-2026 09:55:00

Президент қарори билан Ахадхон Исоқжонов Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Инспекцияни бошқариб келган Дадажон Исақулов эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Основное содержимое страницы с новостью.

Ахадхон Исоқжонов «Ўзэнергоинспекция» раҳбари бўлди

Фото: Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

Ахадхон Исоқжонов «Ўзэнергоинспекция» раҳбари бўлди

Президент қарори билан Ахадхон Исоқжонов Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Инспекцияни бошқариб келган Дадажон Исақулов эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

  Lotinchada Кеча, 14:55   Сиёсат  

Президентнинг тегишли қарорлари билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси раҳбарияти ўзгарди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ахадхон Икромжонович Исоқжонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шу билан бирга, Дадажон Айнақулович Исақулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мазкур лавозимдан озод этилди.

Ахадхон Исоқжонов 1978 йилда Наманган вилоятида туғилган. У 2002 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини ҳамда 2023 йилда Тошкент кимё-технология институтини (сиртқи) тамомлаган.

Мазкур тайинловга қадар у Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Бундан аввал эса «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари — бош муҳандиси вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритган.

Telegram Telegram каналга аъзо бўлинг

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Янгийўлнинг электр ва газ таъминоти бўйича тажрибаси бутун Ўзбекистонга татбиқ этилади — президент09.8927-07-2026
2«Ҳудудий электр тармоқлари»да ҳам раҳбар ўзгарди08.3627-07-2026
3«Муаммо маблағда эмас, тизимнинг бошқарувида!» Президент — энергетика соҳаси ҳақида014.5527-07-2026
4Рашад Мамедов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлди03.9927-07-2026
5Давактив собиқ раҳбари Акмалхон Ортиқовнинг иши судга оширилди013.4521-07-2026
6Наманганда имомларнинг хотинларидан ҳижобни ечиш талаб қилинди08.0820-08-2025
7Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов лавозимидан кетди06.9427-07-2026
8Маданият вазирлиги ва Кинематография агентлигида қатор тайинловлар амалга оширилди0510-07-2026
9Сардор Умурзаков Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланди0510-07-2026
10Президент Азербайджана создал наблюдательный совет для общего руководства SOCAR0023-01-2021

Классификация: . Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 8.4. Источник: www.gazeta.uz.