Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Президент Танзила Нарбаевага таваллуд куни муносабати билан орден топширди

Дата публикации: 24-07-2026 17:51:00

Шавкат Мирзиёев Сенат раиси Танзила Нарбаевани 70 ёшга тўлиши муносабати билан «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади. Президент фармонида Танзила Нарбаеванинг давлат ва жамоат бошқаруви соҳасидаги самарали меҳнати, парламент фаолиятини ривожлантириш ҳамда бошқа хизматлари алоҳида эътироф этилган.

Основное содержимое страницы с новостью.

Танзила Нарбаева.

Танзила Нарбаева.

Фото: Сенат

Президент Танзила Нарбаевага таваллуд куни муносабати билан орден топширди

Шавкат Мирзиёев Сенат раиси Танзила Нарбаевани 70 ёшга тўлиши муносабати билан «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади. Президент фармонида Танзила Нарбаеванинг давлат ва жамоат бошқаруви соҳасидаги самарали меҳнати, парламент фаолиятини ривожлантириш ҳамда бошқа хизматлари алоҳида эътироф этилган.

  Lotinchada   На русском языке 2026 йил, 24 июль, 22:51   Сиёсат  

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 24 июль куни имзолаган фармонига кўра, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Камоловна Нарбаева «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди. Бугун у 70 ёшини нишонламоқда. Айни сана Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳам таваллуд куни ҳам ҳисобланади.

Фармонда Танзила Нарбаеванинг давлат ва жамоат бошқаруви соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, парламент фаолиятини ривожлантириш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни изчил амалга оширишдаги алоҳида хизматлари, бой билим ва тажрибаси, ватанпарварлик фазилатлари билан миллий давлатчиликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, инсон қадр-қимматини юксалтиришга қаратилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти, шунингдек, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштироки алоҳида эътироф этилгани қайд этилган.

Танзила Нарбаева 2019 йилдан буён парламентнинг юқори палатаси — Сенатга раҳбарлик қилиб келмоқда. У 2020 ва 2024 йилларда ушбу лавозимга қайта сайланган.

Танзила Нарбаева 1981 йилда Тошкент давлат университетини филолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. Социология фанлари доктори, профессор. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси.

У 1981−1991 йилларда педагог сифатида фаолият юритган. 1991−1995 йилларда Сабир Раҳимов тумани ХДП кенгаши котиби ва партия Марказий кенгашида сектор мудири бўлган. 1995−2010 йилларда Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда ишлаган.

2010−2016 йилларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига раҳбарлик қилган. 2016−2019 йилларда эса Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram Telegram каналга аъзо бўлинг


Изоҳ

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Почетному главе Госсовета Дагестана и народному артисту вручили награды от Азербайджана0012-11-2021
2Шавкат Мирзиёев наградил Валентину Матвиенко орденом "Дружбы"0028-08-2021
3Глава Дагестана вручил Хабибу Нурмагомедову орден "За заслуги перед Республикой Дагестан"0005-12-2019
4«Ҳудудий электр тармоқлари»да ҳам раҳбар ўзгарди08.3627-07-2026
5Зампостпреда Дагестана при президенте РФ наградили орденом Мужества0024-04-2025
6Президент Киргизии наградил Шойгу орденом "Достук"0022-02-2020
7Касым-Жомарт Токаев поздравил Шавката Мирзиёева с днем рождения025.3824-07-2026
8Токаеву вручили высший орден Италии0029-09-2025
9Лидеры России, Китая и США поздравили президента Казахстана с праздником Навруз0021-03-2025

Классификация: Информация. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 9. Тональность: 0. Информативность: 11.38. Источник: www.gazeta.uz.